Ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватанни севиш, уни ҳимоя қилишдек муқаддас вазифага    тайёрлаш ота-оналар қатори таълим муассасалари, илм даргоҳларининг ҳам вазифасидир.           

Мана салкам бир ойдан бери юртимиз узра давом этиб келаётган “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида Шимолий кон бошқармаси  тасарруфидаги  барча мактабгача таълим муассасаларида “Ватанпарварлик - миллий юксалиш кафолати!” номли умумий ғоя остида  тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири уй-жой коммунал хўжалигига қарашли 12-сонли “Табассум” МТМ да ўтказилди. Тадбирда № 99818-сонли ҳарбий қисм ҳарбийлари иштирок этиб, “Қалдирғоч” гуруҳи тарбияланувчилари томонидан тайёрланган концерт дастурини томоша қилишди.

IMG_0084_0.jpg

“Мен ҳам аскар бўламан” мавзусида ўтказилган тадбирда муассаса кичкинтойлари томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари,  ифодали ёд ўқилган шеърлар, ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди.

Шунингдек, болалар тадбир давомида ким эпчил ва ким чаққон ўйинида ҳам иштирок этишди.

Райҳона ШАРИПОВА,

Шимолий кон бошқармаси УЖКХ маънавий-маърифий ишлар бўйича инспектори.

Add new comment