Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов “Жузқудуқ” овулидаги 2 - умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшлари билан дарс машғулоти ўтказди. Дарс мавзуси «Ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш» бўлди. Касбини ўзгартирган «устоз» ёшларимизда юртга даҳлдорлик, билимга чанқоқлик ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш борасида фикр юритди.

Бунинг учун ёшлар яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, китоб мутолаасига меҳр қўйиш орқали ўз билим ва кўникмаларини муттасил ошириб боришлари муҳим. Шунингдек, ёт ғояларга берилмаслик, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ҳам мулоҳазалар ўртага ташланди. Бундан ташқари, мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб туриши кераклиги ўқитувчи бўлиб турган суд раиси томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди. Дарс бошқаларидан фарқ қилмади. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан суд раисига мурожаат қилишди ва жавоблар олишди. Бундай машғулотларни бошқа таълим муассасаларида ўтказишга келишиб олинди.

Ш.БАХРОНОВ, туман иқтисодий суди девонхона мудири.

Add new comment