Вазирлар Маҳкамаси томонидан болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг “МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ” тасдиқланган. Ушбу регламентга асосан, болани мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш Давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилади. Бунда аввал навбатга қўйилади, ўрин очилиши билан мактабгача таълим вазирлиги қошидаги инновацион марказ орқали автоматик тарзда аниқланган навбат асосида инсон омили аралашувисиз бола боғчага жалб қилинади.
Шунингдек мазкур регламентнинг 2-иловасида назарда тутилган тоифаларга кирувчи яъни, ногиронлиги бўлган шахснинг фарзанди, уч ва ундан зиёд боласи бор оила фарзанди, ҳарбий хизматчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг фарзанди, талаба ёки педагог фарзанди, етим ёки ота-она қаровидан маҳрум бола, бошқа муассасадан кўчирилган бола, ака-укалари ёки опа-сингиллари ушбу муассасада тарбияланаётган болаларга имтиёзли навбат асосида жойлаштирилиши белгилаб қўйилган. Бундан ташқари фуқароларимиз ўзларига маъқул бўлган, (яшаш манзилига яқин) бир ёки бир нечта давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйишлари мумкин. Туманимизда истиқомат қилувчи боғча ёшидаги фарзандлари бор фуқароларимизга авваламбор тегишли тартиб асосида навбатга қўйишларини сўраймиз.
М.Бахронова, туман МТБ мутахассиси.
Add new comment