Учқудуқ тумани ҳокими Хамроев Соли Фармонович, туман прокурори Рахматов Рашид Насруллаевич туманимиздаги 7-ИДУМ, 18 ва 20-умумтаълим мактаблари  битирувчилари билан учрашув ўтказди.

      Учқудуқ туманида жами 20 та мактаб бўлиб, 11-синфни 446 нафар ўқувчи-ёшларимиз тамомламоқдалар. Уларининг  10 нафари олтин, 3 нафари кумуш медаль билан мактабни  битиришга муваффақ бўлдилар.

     Шунингдек, 3 - умумий ўрта таълим мактабининг 2 нафар, 7 – ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 1 нафар  ўқувчилари муддатидан олдин олийгоҳ талабаси бўлиш бахтига мушарраф бўлишди.

      Булар, Муҳаммад Облоқулов -  Халқаро Westminstr   университети, Шохрух Усмонов – Москва университети,  Сухроб Қодиров – Сингапур университетига имтиҳон топшириб, ушбу нуфузли олийгоҳларнинг студентлари сафларидан жой эгалладилар.

     Сўровнома натижаларига кўра, мактаб  битирувчиларининг деярли барчаси олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш истагини билдирган.

     Учрашувда туман ҳокими ва туман прокурори ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоб бериб, ёшларга ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб зарурий тавсияларини беришди.

      Туман ҳокими учрашув давомида  талабалар сафи янада кенгайишини, олий таълимга кириш учун янада диққатли бўлиб, ўз билимларига таянишларини айтиб ўтди.

      Олдинда уларни кутиб турган энг ҳаяжонли дақиқаларда, яъни, имтиҳонлардан ўтиб олишларида муваффақият тиладилар.

 

Add new comment