Учқудуқ саноат техникуми битирувчиларига диплом топширишга бағишланган тантанали маросим “Учқудуқ” маданият саройида ўтказилди. Унда жамоатчилик вакиллари, ота-оналар, ўқитувчи ва битирувчилар иштирок этди.
“Оқ йўл сизга, битирувчилар!” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда сўз олганлар мамлакатимиз ёшлари, хусусан, Учқудуқ саноат техникуми ўқувчиларига яратилган шароитлардан фахрланиб гапирди. Бундай имкониятдан унумли фойдаланиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилиб, битирувчиларга муваффақиятлар тиладилар.
Жорий йилда мазкур ўқув муассасасининг кундузги бўлимини 8 та гуруҳда 6 та йўналиш бўйича 195 нафар ўқувчи битирмоқда. Уларнинг 16 нафари фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириб, имтиёзли дипломни қўлга киритди. Эътиборлиси, 165 нафар ўқувчи Навоий КМК АЖ Шимолий кон бошқармасида, 30 нафар ўқувчи “Навоийуран” ДК Геотехнологик конида икки йил давомида назарий билимларини амалиёт билан боғлаган ҳолда олиб бордилар.
Шундан сўнг, битирувчиларга Учқудуқ саноат техникуми директори Шерзод Назаров томонидан дипломлар тантанали топширилди. Ўқув йили жараёнида ютуқларга эришган, ўзларининг интизоми ва билимга чанқоқлиги билан ажралиб турган ўқувчилар ҳамда уларга таълим беришда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган фидоий мураббийларга фахрий ёрлиқ ташаккурнома ва эсдалик совғалари берилди.
Тадбир якунида ўқиши, намунали хулқи, одоби, тиришқоқлиги ва жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлган битирувчиларнинг ота-оналарига техникум раҳбарияти томонидан миннатдорчилик билдирилди.
Эндиликда баъзи бир битирувчилар ўзлари танлаган олий таълим даргоҳларида ўқишни давом эттирсалар яна кўпчилиги эгаллаган касбида меҳнат фаолиятини амалга оширишни мақсад қилишган.
Уларнингмақсадибитта: она Ватантинчлигиваравнақигамуносибҳиссақўшиш. Буни юз-кўзларидагиҳайрат, қувончваҳаяжондананглашмумкин...
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Add new comment